Биз ҳақимизда ёзадилар

Интервьюлар:

- Қандолат цехимизни какао кукуни хом ашёсидан шоколад ишлаб чиқарадиган мамлакатимизда ягона бўлган корхонага айлантиришга аҳд қилдик - дейди Сардор Ғуломов “SHARF UNIPROM” МЧЖ жамият менеджери. Бунда “Трастбанк” ХОАББ ажратган кредитлар бизлар учун жуда қадрли бўлди. Хориждан келтирилган ускуналар эвазига ҳозирда кунига бир неча тонна ширин маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятига эгамиз. Ассортиментига ўзгартиришлар киритяпмиз – бу ерда шоколад конфетлари, пасталарининг бир неча хили ишлаб чиқарилади. Жамоамизда 60 дан зиёд ишчи ишламоқда. Аксарияти хотин-қизлар. Айни кунларда юртимиз Мустақиллик кунининг шонли 20 йиллик байрамига совға тариқасида янги туркум шоколад маҳсулоти ишлаб чиқаряпмиз.
("ДАРАКЧИ" 2011 йил 25 август №34)


- Мен узоқ йил автомобилсозлик соҳасида ишладим, - дейди янгийўллик тадбиркор, “Фаворит – барака боғи” хусусий корхона раҳбари Яхъё Пўлатов. – Лекин, кўпдан бери минитехнология ёрдамида мева-сабзавот, полиз неъматларини қайта ишлаш билан консерва, шарбат, тузламалар тайёрлашни ният қилиб юрардим. Маблағ етишмасди. “Трастбанк” хусусий очиқ акциядорлик биржа банкининг “Тошкент” филиали ходимлари бизнес лойиҳам билан танишиб чиқишгач, менга 160 миллион сўмлик имтиёзли кредит сармояси ажратилди. Вақтида берилган кредит маблағи ускунa-ашё харид этишга сарфланди. Жамоамиз аъзолари сони 50 нафардан ошди. Мева-сабзавотларга ҳар қачонгидан мўл-кўл, шунга яраша маҳсулотлар тури ҳам, даромад ҳам ошди. Юртимиз Мустақиллик кунигининг 20 йиллигига бағишлаб саҳоват, меҳр-оқибат тадбирларида ўз маҳсулотларимиз билан иштирок этяпмиз.
("ҲАЛҚ СЎЗИ" 2011 йил 28 июль №147)

“Трастбанк» хусусий очиқ акциядорлик биржа банки фуқароларимизнинг банк хизматларига бўлган эҳтиёжини қондириш, замонавий банк хизматларини бевосита аҳоли гавжум бўлган ҳудудларда кўрсатишни таъминлаш мақсадида ўз тармоқ фаолиятини кенгайтиришда давом этмоқда.
Хусусан, яқинда банкнинг “Тошкент” филиали ҳузурида яна бир янги “Чилонзор савдо маркази” номли мини-банк иш бошлади. Мазкур мини-банк ҳам жисмоний, ҳам юридик шахсларга барча турдаги чакана банк хизматларини кўрсатишга ихтисослашган.
Умуман айтганда, бугунги кунда банк таркибида бош офис ва амалиёт бошқармасидан ташқари, 5 та филиал ҳамда 18 та мини-банк фаолият юритмоқда.
Таъкидлаб ўтамиз, банк сўнги пайларда фаолият доирасини кенгайтириш ва сифатли хизмат кўрсатиш орқали мижозлар сонини оширишга, замонавий хизматларнинг кенг турини тақдим этишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
“БАНК АХБОРОТНОМАСИ”дан №38, 2011 йил 14 сентябрь

«Трастбанк» ХОАББ ўз фаолиятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакилларини кредитлашга долзарб вазифалардан бири сифатида ёндошмоқда. Бунда, айниқса, ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган тадбиркорларни моддий қўллаб-қувватлаш устиворлик аҳамияти касб этмоқда. Банк томонидан 2011 йилнинг 1 октябрь холатига кўра, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакилларига 56,9 млрд. сўмлик кредитлар тақдим этилиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли 2 баробар ошди.Шунингдек, банк томонидан соҳа вакилларига 6,9 млрд. сўмдан зиёд лизинг хизматлари кўрсатилди. Эътиборлиси, жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида банк кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларга берилган кредитлар эвазига 170 та янги иш ўринлари яратилди. «Трастбанк» ХОАББ тадбиркорлик субъектларини тўлақонли молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳолини кенг турдаги банк хизматлари билан таъминлашга интилмоқда. Бу йўлда банк фаолият доирасини кенгайтириб, замонавий хизмат турларини мунтазам жорий этиб келмоқда.
“БАНК АХБОРОТНОМАСИ”дан - № 42, 2011 йил 26 октябрь


“Аhbor-Reyting” рейтинг агентлиги “Трастбанк” хусусий очиқ акциядорлик биржа банкининг кредит рейтингини 2010 йил якунларига кўра, миллий шкала бўйича “uzA” даражасида “барқарор” прогнози билан тасдиқлади. “Трастбанк” ХОАББга берилган рейтинг мазкур банкнинг бозордаги иш фаоллиги юқорилигини, тижорат тармоғи изчил ривожланаётганини, капиталлашуви адекват ва ликвид позицияси мутаносиб эканини билдиради. Рейтингда банкнинг, айниқса, умумий активлар, депозит портфели, инвестиция портфели ва капитал базаси кўрсаткичлари бўйича барқарор ҳамда доимий равишда мустаҳкамланаётган бозор позицияси ҳам ҳисобга олинган. “Трастбанк” ХОАББ республикамиздаги етакчи хусусий банклардан биридир. Корпоратив мижозларга кўрсатиладиган банк хизматлари, тижоратни кредитлаш, савдони молиялаштириш ва чакана бизнес банк фаолиятининг устувор йўналишлари ҳисобланади.

“БАНК АХБОРОТНОМАСИ” дан - № 42, 2011 йил 26 октябрь


Бугунги кунда мамлакатимиз тижорат банклари ўз ресурс базасини кенгайтириш орқали иқтисодиётнинг реал секторига киритилаётган инвенстициялар ҳажмини янада оширишга фаолиятнинг устувор йўналишларидан бири сифатида қарамоқда. Банкнинг асосий молиявий кўрсаткичларини таҳлил қилганда, муассасанинг молия бозоридаги иштироки тобора фаоллашиб бораётганига гувоҳ бўлиш мумкин. 2011 йилнинг 1 октябрь ҳолатига келиб, банк активлари 466,3 млрд. сўмни (бу кўрсаткич йил бошига нисбатан 15,4 фоизга), кредит портфели 110,9 млрд. сўмни (55,5 фоизга кўп), аҳоли омонатлари қолдиғи 22 млрд. сўмни (60 фоизга кўп) ташкил этмоқда. Мухтасар айтганда, ”Трастбанк”ХОАББ мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўлида изчил саъй-ҳаракатларни олиб бормоқда. Бу эса банк салоҳиятининг йилдан - йилга мустаҳкамланиб боришига хизмат қилмоқда
“БАНК АХБОРОТНОМАСИ”дан - № 44-45, 2011 йил 9 ноябрь

«Правда востока» №2, 4.01.2012г.

Банкда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш, уларни сақлаш, қайд этиш ва ўрганиш масалалари Марказий банкнинг тегишли кўрсатмасига асосан ташкил этилган. Хусусан, банк қонунчилиги ҳужжатларини тўрт гуруҳга – банк фаолиятига бевосита дахлдор бўлган, қисман тегишли бўлган, умумий ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ажратиб, техник ўқувлар ёрдамида ўрганиш ва ижрочиларга ўз вақтида етказиб бериш механизми йўлга қўйилган. Бу ходимларнинг мижозларга хизмат кўрсатиш савиясини ошириш билан бир қаторда мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар моҳиятини тез англаш ва уларни банк амалиётига жадал жорий қилишида муҳим ўрин тутмоқда. Банк ва унинг филиаллари ўртасида ҳужжатларнинг электрон айланиш тизими жорий этилган. Банкда ҳужжат жойларда бевосита ижрочилар томонидан қабул қилиниб олингани тўғрисида тасдиқловчи маълумот олингач, бир кун ичида банкнинг методология бўлими томонидан масъул ходим тайинланади ва техник ўқувлар ўтказилади.

“БАНК АХБОРОТНОМАСИ”дан №3-4, 2012 йил 25 январь


“Банкнинг чакана бизнес фаолияти бўйича гап кетганда, бу борада янада фаол ривожланишга хизмат қилувчи «2011-2013 йилларга мўлжалланган банкнинг чакана бизнес стратегияси» номли махсус дастур ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилаётганини эътироф этиш жоиз. 2012 йил 1 январь ҳолатига келиб, банк томонидан жисмоний шахслардан ҳам миллий, ҳам хорижий валютадаги депозитларга жалб қилинган омонатлар ҳажми 2011 йил бошига нисбатан 52 фоизга ўсди”.

“БАНК АХБОРОТНОМАСИ” 2012 й №7, 15 февраль


““Трастбанк”: ривожланиш ва такомиллашиш йўлида”

“Бугунги кунда мамлакатимиз тижорат  банкларининг асосий мақсадларидан бири кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг изчил тараққиёти учун моддий негизни  мустаҳкамлаш, шунингдек, тўлов тизимини узлуксиз ва самарали амалга оширилишини таъминлашдан иборат.
Хусусан, “Трастбанк”  хусусий очиқ акциядорлик биржа банки айтиб ўтилган мазкур устувор вазифаларга хизмат қилиб,  ўтган “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастури доирасида соҳа субъектларига ажратилган кредитлар ва лизинг хизматлари ҳажми 2010 йилга нисбатан 1,5 баробар ўсиб 82,8 млрд. сўмни ташкил этди. Жами кредитларнинг 45,0 млрд. сўми саноат тармоғини молиялаштиришга йўналтирилди. Шунингдек, озиқ - овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхоналар учун кредитлар  салмоқли бўлди, уларга йил давомида жами 14,6 млрд. сўмдан ортиқ  маблағ ажратилди.
Кичик бизнес корхоналарига савдо тармоғини ривожлантириш учун кредитлар 21,2 млрд. сўмдан ортиқ бўлди.   Банк ўз маблағлари хисобидан 11,7 млрд. сўмни хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун йўналтирди.
Банкнинг омилкор тадбиркорларимизнинг бизнес-режаларини молиялаштиришга даҳдорлиги шарофати билан жами усумий кредитлар бўйича 222 га яқин янги иш ўринлари ташкил этилди. Шулардан 195 ишчи ўрин  кичик бизнес корхоналарига тўғри келди.
Мамлакатимизда “2012 йил – Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилиниши муносабати билан қабул қилинган Давлат дастурида белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш ёш оилаларни моддий жиҳатдан кенг қўллаб-қувватлашга “Трастбанк” жамоаси ўз фаолиятида катта эътибор қаратмоқда. Мавжуд кредит маҳсулотлари турларини  муттасил такомиллаштириш билан бир пайтда жисмоний шахслар эҳтиёждан келиб чиқиб янги кредит маҳсулотларини жорий этишни ҳам назаридан четда қолдирмаётир. Бугунги кунда  банк жумладан, ёшларга шахсий ёки бир турдаги лойиҳага кўра уй-жой қурилиши, турар жойларини таъмирлаб олишлари ёки кўп хонадонли уйлардан квартира сотиб олиш учун ипотека кредитларини; таълим битимлари асосида бир марталик тўловлар учун, сайёҳлик йўлланмалари учун махсус кредит маҳсулотларини тақдим этмоқда. Банк мутахассислари мижозларнинг шахсий талаблари ва қарз олиш имкониятларидан келиб чиқиб уларга  кредит тури ва шаклини танлашда яқиндан ёрдам бермоқдалар. Мижозлардан қийинчилик  туғдирмайдиган, тушунарли ҳужжатлар мажмуасини талаб этилиб, аризаларни қисқа муддатда кўриб чиқиш, қарз тўлашнинг қулай жадвалини тавсия этмоқдалар.  Жумладан, жорий йилнинг март ойидан банкда “Мустаҳкам  оила” номли  муддатли  янги омонат  тури жорий этилди.

Шу билан бирга, ёш оилаларнинг турмуш фаровонлигини ошириш бўйича ҳам аниқ чора-тадбирлар  кўрилмоқда. Банкда “Ёш оилаларга – истеъмол кредитлари” дастури ишлаб чиқлмоқда, унга мувофиқ навқирон оилаларга энг кам иш ҳақининг 200 баравари миқдорида 3 йил муддатга узоқ муддат фойдаланиладиган, мамалакатимизда ишлаб чиқарилган  истеъмол товарлари учун кредитлар ажратилади.
“Трастбанк” кейинги йилларда чакана бизнесни ривожлантириш бўйича амалий саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш орқали аҳолининг банкка бўлган қизиқиши ва ишончини янада оширишни максад қилган. Бу борада “2012-2013 йилларга мўлжалланган банкнинг чакана бизнес стратегиси» номли махсус дастур ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилаётганини эътироф этиш жоиз.
Ана шу мурод-мақсадларда “Трастбанк” ХОАББ ҳудудий таркиб тармоқлари кенгайтириш йўлида фаол ва бардавом эканини илғаш мумкин . Бугунги кунда банкнинг пойтахтимизда уч филиали ва республикамизнинг -  Наманган, Андижон ва Термиз шаҳарларидаги уч филиали ҳамда улар тасарруфидаги 20 та мини-банк   фаолият юритяпти.  2012 йилда банк асосан ҳудудларда,  ҳатто туман марказларидан йироқларда ҳам кичик сармоялар улкан самара бериши учун  янги филиаллар, мини-банклар ташкил қилишга,  уларда мижозлар ва ходимларнинг биргаликда ишлаши учун қулай шарт-шароитлар яратилган.
Шу билан бирга, банк “Мустаҳкам оила йили”  мини-банклари тармоғини янада кенгайтириш эътибор бериш билан бир пайтда уларда мижозларига қўшимача  энг замонавий, қулай шарт-шароитлар  яратиш мақсадида мавжуд ички имкониятдандан тўлиқ фойдаланишга ҳаракат қиляпти. Бинобарин,  “Трастбанк” таркибидаги мини-банкларни жисмоний  шахсларга чакана хизмат кўрсатишнинг универсал марказлар деб атасак арзийди. Бу масканларда  мижозлар ”Вестерн Юнион”, ”Контакт”, ”Быстрая почта”, ”Мигом”, ”Маниграм”, ”Азия-экспресс”, ”Юнистрим”, ”Золотая корона ” пул ўтказиш  тизимлари хизатидан бемалол  фойдаланишлари, миллий ва хорижий валютада шахсий пластик карточкаларининг эгалари бўлишлари мумкин. Бундан ташқари, уларда  нақд пулда бўлганидек пластик карточкалари воситасида ҳам коммунал хизматлари, уяли  алоқа, интернет хизматлари учун тўловларни амалга  ошириш пухта изга тушиб кетган. Энг муҳими, мижозлар тилга олинган ана шу замонавий русумдаги барча хизматлардан  бир ернинг ўзида бир йўла бахраманд бўлмоқда. Аҳолига кўрсатилаётган  молиявий сервис хизматининг бундай ҳозир жавоб, қулай ва айни вақтда  истиқболи парлоқ  шакли  эканини инобатга олган холда “Трастбанк” пойтахтимиз ва мамлакатимизнинг йирик шаҳарлари аҳолиси  учун ўз-ўзига  хизмат қилиш терминаллари  тизимини жорий қилган. Хусусан,  банк бунда кейин мазкур  қурилмаларни ўрнатиш сарҳадлари янада кенгайтиради ва улар ижтимоий инфраструктуранинг оммабоп объектлари - умумий овқатланиш масканлари, бозорлар, супермаркетлар ва савдо марказларини тўлиқ қамраб олишни мақсад қилиб олган. Шу йўсинда, пойтахтимиз ва мамалактимиз аҳолиси ўз кундалик ишлардан  чалғимай яратилган имтиёздан  бахраманд бўлиб банк кўрсатаётган барча хизмати турларидан фойдаланишлари мумкин бўляпти.  Ўз навбатида  “Трастбанк” пластик карталар йўналишини ривожлантириш учун аниқ тадбирлар белгилаган. Масалан, 2012 йилнинг 1 март ҳолатига кўра банк муомилага чиқарган пластик карталар сони 49 мингга етди. Банк томонидан жойларга ўрнатилган терминаллар эса 1056тага етди ва улар сони  мутазам ортиб бормоқда.
Жисмоний шахслар “Трастбанк”нинг Тошкент, Андижон, Наманган ва Термиз шаҳарларида фаолият олиб бораётган  филиалларида ва исталган мини-банкиларида ўз омонатларини жойлаштиришлари мумкин. Банк омонатлар суммасига  чеклов қўйилмаган ва уларнинг банкдаги жамғармаларини қайтарилиши қонун  билан тўлиқ кафолатланган. 2012 йил 1 январь холатига келиб, банк томонидан жисмоний шахслардан ҳам миллий, ҳам хорижий валютадаги депозитларга жалб қилинган омонатлар ҳажми 2011 йил бошига нисбатан 52 фоизга ўсди. Натижада унинг Амалиёт бошқармаси  2011 йил якунларига кўра аҳоли бўш пул маблағларини банклардаги омонатларга жалб қилиш бўйича республика танловининг “Шаҳарларда  аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши филиали” номинациясида учинчи ўринни қўлга киритди.
2012 йил 1 март ҳолатига кўра “Трастбанк”да жисмоний шахслар томонидан қўйилган жамғармалари ҳажми 25,5 млрд. сўмдан ошиб кетди, бу ўз навбатида  аҳолининг банк тизимига ва хусусан, банкимизга бўлган ишонч янада ортиб бораётганининг  ёрқин исбот далили бўлмоқда.
Мамнуният билан  қайд этиб  ўтиш лозим февраль ойида “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги  “Трастбанк” фаолияти  рейтинг баҳосини ” В-“даражада эътироф этди,  истиқболини “барқарор” деб қайта тасдиқлади. Банкка,  халқаро агентлик томонидан рейтинг баҳоси   берилиши, авваламбор, банкнинг ликвидлик ўрни барқарор эканига далил бўлди. Банкнинг мамлакатимиз иқтисодиётини  ислоҳ этишдаги иштирокининг нуфузи тобора ортиб бораётганини ифодалади.  Шунингдек, халқаро рейтинг агентлик баҳосига яна бир бор мушарраф бўлиш: “Трастбанк” ХОАББ учун  хорижий инвестицияларни жалб этишга,  халқаро молия институтлари билан истиқболли ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга янгидан-янги  имкониятлар яратди.
Эндиликда банк мамлакатимиз бўйлаб ўз фоалият доирасини кенгайтириш ва аҳолига авваламбор ҳудудларда хизмат кўрсатишни ташкил қилиш йўлида филиаллар тармоғини кўпайтиришни режалаштирган. Жумладан, яқин истиқболда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида банкнинг янги филиаллари ташкил этилади.
Банк янги мижозларни жалб қилиш борасида эса ҳар бир жисмоний шахсга идивидуал тартибда, уларнинг  талаб ва истакларини инобатга  олган ҳолда сифатли хизмат кўрсатишни мақсада қилган. Шунингдек, жисмоний шахсларга истеъмол кредитлари бериш тартибини янада соддалаштириш, улар учун «Интернет-банкинг” сингари масофавий банк хизматларини такомиллаштириш этиш банк фаолиятида устувор вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.”

«ТОШКЕНТ ОҚШОМИ», 2012 йил 28 март № 62

 

"Минтақавий тармоқлар фаолиятини ривожлантириб"

"Трастбанк" хусусий очиқ акциядорлик биржа банки аҳолига кўрсатилаётган хизматлар турини янада кўпайтириш ҳамда ўзининг республикамиз бўйлаб фаолият юритаётган мини-банклар ва филиаллар тармоғини кенгайтиришга долзарб вазифалардан бири сифатида қараб келмоқда. Бунга яқиндан бошлаб банкнинг Термиз филиали ҳузурида "ангор" номли яна бир янги мини-банк фаолияти йўлга қўйилгани ҳам ёрқин мисолдир. Мини-банк Сурхондарё вилоятининг Ангор тумани марказида жойлашган бўлиб, унда ҳам юридик шахслар, ҳам жисмоний шахслар учун барча турдаги банк хизматларини кўрсатиш мумкин. Банк томонидан тармоқлар фаолиятини Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида кенгайтириб борилиши мижозлар учун маҳаллий бозордаги муносиб хизмат кўрсатиш тамойилларига асосланган замонавий банк маҳсулотларини мунтазам равишда таклиф этиш ва уларнинг унумдорлигини таъминлаш имконини бермоқда.

"БАНК АХБОРОТНОМАСИ" 2012 йил 16 май №21

Омонатлар

Маблағларингизни тўғри жойлаштира олиш!

Пластик карточкалар

Сизга ёнда йирик пул олиб, хамён ташвишида юриш шарт эмас!

Валюта курслари

1 USD 1900.00 1892.00
1 EUR 2430.00 2420.00
1 GBP 3007.00 2997.00
10 JPY 235.00 234.00
Барча валюта курслари

Сўров

Банк жойлашган манзили ва иш вақти Сиз учун қулайми?