Пластик карточкалар

Бугунги кунда бутун дунёда пластик карточкалар орқали тўлов тизими кенг тарқалган. Улар тўлов воситаси сифатида супермаркетларда, магазинларда, хизматлар соҳасидаги корхоналарда, уяли алоқа компанияларида, авиа ва темир йўл кассаларида, автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида ва бошқа жойларда қабул қилинади. Карточкалар орқали пластик карточкалар бўйича тўловлар қабул қилувчи электрон терминаллар билан жиҳозланган исталган савдо пунктида тўлаш мумкин.


Пластик карточкаларнинг афзалликлари:
  • ҳисоб-китобларнинг тезкорлиги ҳамда аниқлиги;
  • хавфсизлик;
  • маблағларни жамғариш.





Пластик карталар ёрдамида Сиз қуйидаги амалиётларни амалга оширишингиз мумкин:
  • Карточкага пул маблағининг бутунлай қисмини ёки маълум бир қисмини юклаш;
  • Пул маблағларини ёпиқ қолдиқдан очиқ қолдиққа ўтказиш (очиқ қолдиқдаги маблағларини сарфлашда парол талаб қилинмайди);
  • Карточка паролини ўзгартириш, жумладан, терминал ёрдамида;
  • Пул маблағлари ҳаракати ҳақида, шу жумладан термина ёрдамида ҳам, маълумот олиш;
  • Карта баланси ҳақида, шу жумладан терминал ёрдамида ҳам, маълумот олиш;
  • Нақд пул олиш.










Пластик карточкаларнинг нақд пулларга нисбатан яна бир қўшимча афзаллиги шундан иборатки, карточка – бу шундай пулки, уни йўқотиш мумкин эмас. Бутун дунёда пластик карталарни ишлатишнинг қулайликлари, оддийлиги ва ишончлилигини аллақачон муносиб баҳоланган. Банк карталари – бу замонавий, қулай ва Сизнинг пулингизни хавфсизлигини кафолатловчи электрон ҳамёндир.

Сиз халқаро пластик карталари департаментидан Банкнинг қуйидаги телефон орқали янада тўлиқ маълумотлар олишингиз мумкин:


Телефон:(998 71) 239 36 36

Омонатлар

Маблағларингизни тўғри жойлаштира олиш!

Пластик карточкалар

Сизга ёнда йирик пул олиб, хамён ташвишида юриш шарт эмас!

Валюта курслари

1 USD 1900.00 1892.00
1 EUR 2430.00 2420.00
1 GBP 3007.00 2997.00
10 JPY 235.00 234.00
Барча валюта курслари

Сўров

Банк билан неча йилдан бери танишсиз?