Корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш анъанавий равишда “Трастбанк” ХОАББ фаолиятининг устувор йўналиши ҳисобланади.
“Трастбанк” ХОАББ корпоратив мижозларга (юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга) банк маҳсулотлари ва хизматларининг тўлиқ спектрини таклиф этади.
Банк минтақавий бозорлар ва алоҳида мижозларнинг ҳусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мослашувчан тариф сиёсатини амалга оширади. Банк мижозлари фаолиятининг турли йўналишлари у ёки бу молиявий маҳсулотларга турлича эҳтиёж мавжудлигини англатади, бу эса мижозлар базасини тармоқ белгиси бўйича сегментациялаш ҳамда аниқ тармоқ гуруҳи хусусиятлари билан ишлашни тақозо этади. Шу тариқа, Банк томонидан нафақат стандарт хизмат турлари тақдим этилади, балки ўзига хос манзилли маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқилади. Мижозларнинг алоҳида тармоқ гуруҳларига мослаштирилган пакетли хизматларни тақдим этиш ижобий натижа беришини кўрсатиб, Мижоз ва Банк ҳамкорлигининг ўзаро манфаатли эканлигини тасдиқлади.
Банк корпоратив мижозларни кредитлашда универсал кредит маҳсулотларидан: айланма маблағларни тўлдириш ва ишлаб чиқариш фаолиятини, инвестиция ва қурилиш лойиҳаларини молиялаш учун кредитлар, экспорт ва импорт операцияларини молиялаш учун кредитлар ва бошқалардан фаол фойдаланади.
Банк ўз инфратузилмасини мижозларнинг эҳтиёжлари ва Банкнинг кенгайишига мувофиқ узлуксиз такомиллаштириб, мижозлар ўз бизнесини муваффақиятли юритишлари учун ахборот ва ресурс базасини модернизациялаб бормоқда. Шундай қилиб, ҳозирги пайтда Банк томонидан йирик корпоратив мижозлар учун ҳам, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари учун ҳам бир хилда сифатли хизмат таклиф этилмоқда.
| Омонатлар |
Маблағларингизни тўғри жойлаштира олиш!
| Пластик карточкалар |
Сизга ёнда йирик пул олиб, хамён ташвишида юриш шарт эмас!
| 1 USD | 1900.00 |
1892.00 |
| 1 EUR | 2430.00 |
2420.00 |
| 1 GBP | 3007.00 |
2997.00 |
| 10 JPY | 235.00 |
234.00 |