Кадрлар сиёсати

Банкнинг кадрлар салоҳияти унинг стратегик вазифаларини бажаришда асосий омилдир. Банк ишчилари меҳнат фаолиятини интенсификациялаш, янги маҳсулотлар ва технологияларни ўзлаштириш, мутахассис ва ўрта қатлам раҳбарлари ваколатлари ва жавобгарликларини кенгайтириш пухта ўйланган Кадрлар сиёсатини амалга оширишни тақозо этади.
Кадрлар сиёсати Банкнинг стратегик ривожлантириш вазифаларини ҳал қилишга қодир бўлган профессионал кадрлар жамоасини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ташкил этишни кўзда тутади.
Кадрлар сиёсати Банк фаолиятинининг юксак натижалари билан пухта билим ва тажрибага эга бўлган ҳамда рағбатли ходимларнинг самарали жамоасини шакллантиришнинг ўзаро боғлиқлик тамойиллари асосида қурилади, бу эса Банкнинг муҳим жорий ва келгуси вазифаларини ҳал этишда муваффақиятнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Кадрлар сиёсатининг барча таркибий қисмлари шундай ташкил этилганки, улар Банкнинг максимал даражада ўзгарувчанлигини, унинг ички ва ташқи иқтисодий омилларнинг ўзгаришларига тез ва самарали равишда мослашиш қобилиятини, зарур ўзгаришлар ва инновацион ғояларни фаол илгари суриш ва самарали татбиқ этишни таъминлайди.
Кадрлар сиёсати очиқ-ойдин ва тушунарли корпоратив бошқарув тизимига эга ҳамда Банкнинг асосий активларидан бири бўлган инсон ресурслари потенциалини максимал даражада кашф этиш имкониятларини тақдим этади.
Кадрлар сиёсатини амалга оширишда Банк мотивациянинг янги манбааларини таклиф этган ҳолда ходимларнинг профессионал, ишбилармонлик ҳамда шахсий хусусиятларини ҳар томонлама ривожлантиришни назарда тутиб иш юритади; икки томонлама алоқа тизимини йўлга қўйган ҳолда ишга бўлган новаторлик ва мослашувчан ёндашувларини олқишлайди; анъанавий корпоратив қадриятларни таянган ҳолда замонавий корпоратив маданиятни қўллаб-қувватлайди.
Ҳозирда Банкда қарийиб 500 нафар ишчи ходимлардан иборат профессионаллар жамоаси ишлаётган бўлиб, ҳар йили уларнинг сони юқори малакали мутахассислар ҳамда етук олий ўқув муассасалари битирувчилари ҳисобига ортиб бормоқда.
Ўқитиш ва малакани ошириш персонални ривожлантиришнинг асосий таркибий қисми ҳисобланади ҳамда Банк рақобатбардошлик афзаллигининг янада мустаҳкамлашувига туртки бўлади. Кадрлар сиёсатининг мазкур таркибий қисми илмий – техник тараққиёт, иқтисодий ривожланиш талабларига мувофиқ илгари олинган ёки янги ўзлаштирилган касбий билим ва кўникмаларни янада чуқурлаштириш, шунингдек, ходимларнинг ўз касбий тайёргалик даражасини оширишда индивидуал эҳтиёжларини қондириш мақсадида амалга оширилади. Банк ходимлари доимий равишда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, Ўзбекистон Банклар Ассоциацияси, Ҳудудий банк ўқув маркази, Тошкент Молия Институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиш Академияси қошидаги Олий Бизнес Мактаби ва республикамизнинг ўқув муассасалари томонидан ташкил этиладиган қисқа муддатли ўқув курсларида ўз малакаларини оширадилар.

Омонатлар

Маблағларингизни тўғри жойлаштира олиш!

Пластик карточкалар

Сизга ёнда йирик пул олиб, хамён ташвишида юриш шарт эмас!

Валюта курслари

1 USD 1900.00 1892.00
1 EUR 2430.00 2420.00
1 GBP 3007.00 2997.00
10 JPY 235.00 234.00
Барча валюта курслари

Сўров

Банк жойлашган манзили ва иш вақти Сиз учун қулайми?