Банк миссияси

Бизнинг мақсадимиз – замонавий банк хизматларини тақдим этиш борасида етакчи бўлиш.

Бизнинг вазифамиз – миқдорий ўсишлардан сифат ўзгаришларига ўтиш.

Мижоз – банкнинг асосий бойлиги.

Биз доимо ўз мижозларимиз учун ва мижозларимиз билан бирга ишлаймиз, уларга ҳамкорликнинг янги имкониятларини тақдим этамиз. Биз мижоз ва Банкнинг ҳамкорлик муносабатлари ҳамда ўзаро ишончи – умумфаровонлик ва тараққиёт гарови деб ҳисоблаймиз.


Ишонч – бизни капитал!

Мижозларимиз капиталининг кўпайишига кўмаклашиш – бизнинг касбимиз ҳамда даромадларимиз манбаидир.

Банк ўз бизнесини қуйидаги тамойилларга таянган ҳолда амалга оширмоқда:

Тиниқлик ва аниқлик

Иш фаолиятимизнинг бош мезонларидан бири бўлган бенуқсон бизнес обрўни қадрлаган ҳолда Банк ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ амалга оширмоқда, акционерлар, ҳамкорлар ва мижозлар олдидаги барча мажбуриятларини виждонан, ўз вақтида ҳамда тўла-тўкис адо этмокда. Биз доимо Банкда содир бўлаётган муҳим воқеалар тўғрисида ишончли маълумотларни тақдим этамиз. Бизнинг ахборий очиқлигимиз – Банкимизга мижозлар ва ҳамкорларнинг юқори даражадаги ишончи учун асос ва пойдевордир.


Ўзаро ишонч

Биз ўз мижозларимизни банк бизнесини ривожлантиришнинг асоси деб ҳисоблаган ҳолда уларнинг бизга бўлган ишончини қадрлаймиз, ҳамда ўз муносабатларимизни ўзаро икки томонлама фойдали шароитларда мустаҳкамлаймиз.


Профссионаллик

Банкимиз ходимлари – юқори малакали мутахассислар. Профессионаллар жамоасини шакллантирган ҳолда Банк ўз ҳодимларининг малакасини мунтазам ошириш учун керакли шароитларни яратади, уларнинг ижтимоий ҳимояси ҳамда мотивацияси тўғрисида қайғуради. Бу эса жамоанинг янада уюшқоқлигига, корпоратив қадриятларга содиқ бўлишига хизмат қилади, ҳар бир Банк ҳодимининг индивидуал қобилиятларини кашф қилиш ва намоён этиш учун қулай муҳит яратади. Профессоналлик ҳамда ўзаро бир–бирини тушуниш бизнинг жамоамизда юқори сифатли банк хизматлари ҳамда банкка бўлган ишонч гаровидир.


Новаторлик

Банк нафақат миллий ва хорижий бизнеснинг тўпланган тажриба ва билимларидан, шу билан бирга ўз мижозларга ўз вақтида ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш борасида эришган ютуқларидан ҳам фойлаланади.


Биз инновацион молиявий маҳсулотлар соҳасидаги тўпланган барча имкониятларни самарали қўллаган ҳолда уларни фаолиятимизда татбиқ этишга интиламиз.

Омонатлар

Маблағларингизни тўғри жойлаштира олиш!

Пластик карточкалар

Сизга ёнда йирик пул олиб, хамён ташвишида юриш шарт эмас!

Валюта курслари

1 USD 1900.00 1892.00
1 EUR 2430.00 2420.00
1 GBP 3007.00 2997.00
10 JPY 235.00 234.00
Барча валюта курслари

Сўров

Сизни бизнинг Банкда хизмат кўрсатилишига нима жалб қилади?