Умумий маълумот

1994 йилда ташкил этилган «Трастбанк» ХОАББ ҳозирда ўз мижозларига кенг турдаги банк маҳсулотлари ва хизматларини таклиф этаётган универсал Банк ҳисобланади.

Кўп йиллик муваффақиятли фаолияти давомида «Трастбанк» ХОАББ банк хизматларини таклиф этишдаги профессионаллиги ҳамда мазкур хизматлар сифатини одилона баҳолаган кўп сонли мижозларнинг ишончини оқлаган ҳолда Ўзбекистон молиявий бозорида мустаҳкам ўринни эгаллади.

Биз банк бозорининг ривожланиш шароитлари ҳамда ўз мижозларимизнинг ўсиб бораётган эҳтиёжларига мослашган ҳолда таклиф этилаётган молиявий маҳсулотлар кўламини доимий равишда кенгайтириб ва такомиллаштириб бормоқдамиз.

Биз Банкимизга билдирган диққат – эътибор ва қизиқишингиз учун Сиз азиз мижозларимизга чуқур миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Банкимиз бизлар билан ўз келажагини биргаликда яратаётган барчангиз билан фахрланади ва ишончингизни қадрлайди.


    «Трастбанк» ХОАББ фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:


  • Жисмоний ва юридий шахслар учун миллий ҳамда хорижий валютада ҳисоблар очиш ва юритиш;
  • Маблағ эгаси ёки мазкур маблағга эгалик ҳуқуқи бўлган шахс билан тузилган шартномага биноан пул қўйилмаларини бошқариш;
  • Банк ва пул ўтказмаларини амалга ошириш;
  • Пластик карточкалар бўйича миллий валютада, шунингдек, VISA Elektron, VISA Classic, VISA Business, VISA Gold халқаро карточкалари бўйича хизматлар кўрсатиш;
  • Турли валюталарда муддат талаб қилгунга қадар (муддатли) ва жамғарма қўйилмаларини жалб этиш;
  • Ўзлик маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобига турли шаклларда ҳамда турли мақсадлар учун кредитлар тақдим этиш;
  • Молиявий лизингни ташкил этиш ва амалга ошириш;
  • Қимматли қоғозлар билан амалиётларни амалга ошириш;
  • Экспорт-импорт амалиётларини олиб бориш;
  • «Банк-Мижоз», «СМС-Банк», «Интернет-Банк» тизимли хизматларини таклиф этиш;
  • Банк соҳасида маслаҳат ҳамда ахборот хизматларини кўрсатиш;
  • Халқаро банк амалиётига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган банк амалиётларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияда алоҳида белгиланган бошқа амалиётларни амалга ошириш.

Омонатлар

Маблағларингизни тўғри жойлаштира олиш!

Пластик карточкалар

Сизга ёнда йирик пул олиб, хамён ташвишида юриш шарт эмас!

Валюта курслари

1 USD 1900.00 1892.00
1 EUR 2430.00 2420.00
1 GBP 3007.00 2997.00
10 JPY 235.00 234.00
Барча валюта курслари

Сўров

Қайси манбалар орқали Банк тўғрисида маълумот оласиз?